Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Луческу орадан 38 йил ўтгач Руминия терма жамоасини қабул қилиб олди

Баҳо:
+ | -

Мирча Луческу Руминия терма жамоасини бошқаради.

Руминия футбол федерасияси бугун ўтказилган матбуот анжуманида 79 ёшли мутахассис терма жамоага бош мураббий этиб тайинланганини маълум қилди.

Томонлар икки йиллик шартнома туздилар. Луческунинг асосий мақсади 2026 йилги жаҳон чемпионатига чиқиш бўлади.

"Соғиндингизми? Биз бу ажойиб ҳикояни биргаликда давом эттирамиз.

Кўп ҳис-туйғулар, биринчи навбатда, ностальгия мени босиб олди. Кеча биз уч соатча футбол ҳақида гаплашдик. Улар менга шартнома таклиф қилишади, деб ўйламагандим. Тўғрисини айтсам, менга таклиф бўлишини хоҳламадим, чунки мен ёш мураббийлар келишини хоҳлардим.

Эди Иорданеску ихчам, мувозанатли жамоа тузди ва ўз ишини давом эттириш унга боғлиқ эди, бироқ, тушунишимча, у буни хоҳламаган. Мен унга Георги Хаджи билан гаплашишни маслаҳат бердим, чунки у терма жамоани яхши кўради.

Бошқа танловимиз йўқлиги сабабли, мен қайтиб келишим ва шу вақт ичида ўрганганларимни таклиф қилишим керак. Биламан, қийин бўлади, лекин ўйинчилар авлодига ишонаман, бу ғолиб жамоа. Бельгия ва Нидерландияга қарши ўйинларда содир бўлган воқеалар футболчиларда тажриба етишмаётганига яққол далил бўлди. Бу сезиларли даражада ўсиши мумкин бўлган ўйинчилар гуруҳи.

Менга пул керак эмас, қандайдир имидж яратиш, бошимдан кечирган ажойиб лаҳзалар мени терма жамоада ишлашга ундади. Менинг қароримга фақат футболга бўлган муҳаббатим сабаб бўлган. Жаҳон чемпионатида муваффақиятли иштирок этиш учун ҳамма нарсани қиламан.

Хотиним менга бу ишни олмасликни айтди. Ўғил Разван менга ўзим тўғри деб ҳисоблаган ва ҳис қилган нарсани қилишимни айтди. Менга қизиқиш пайдо бўлди, чунки бу осон бўлмайди", - деди Луческу.

"Зенит" ва "Шахтёр"нинг собиқ мураббийи Руминия терма жамоасини 1981 йилдан 1986 йилгача бошқарган.

Киритилди: 14:43, 06.08.2024.
Ўқилди: 813 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [6931]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [3236]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [3111]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [2377]

Арда Гюлер учун мавсум якунланди. Туркиялик юлдузнинг Жаҳон чемпионатидаги иштироки ҳам сўроқ остида [2175]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [2113]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1970]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1895]

Карло Анчелотти ЕЧЛнинг жорий мавсумидаги ғолибини айтди [1696]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1599]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик