Тажрибали германиялик ҳимоячи Матс Ҳуммельс ёзда Дортмунднинг «Боруссия» клубини тарк этган ва ҳалигача клубсиз қолмоқда. Аввалроқ футболчига Англия Премьер-лигасининг ўрта мавқеъга эга жамоаси «Брайтон» қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар берилганди.
"Sky Germany" порталининг аниқлик киритишича, «чайқалар»нинг Хуммельсга қизиқишига клуб бош мураббийи, ҳимоячининг ҳамюрти Фабиан Хюрцелер сабаб бўлмоқда.
Дарвоқе, «Брайтон» Хуммельс учун АПЛдан ягона номзод эмас. Охирги миш-мишларга кўра, немис футболчисига «Вест Хэм» ҳам қизиқиш билдирмоқда. Яқинда «болғачилар» аллақачон ўз таркибига тажрибали немис футболчиси - ҳужумчи Никлас Фюллькругни қўшиб олди, у ҳам ёзда «Боруссия»ни тарк этди.