Кириш Регистрация
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия 0-1 Испания
07/07 05:00 АҚШ 1-4 Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср
08/07 01:00 Швейцария - Колумбия

Париж-2024. Афсонавий курашчи фаолиятини юқори нуқтада якунлади

Баҳо:
+ | -

Михаин Лопес кетма-кет бешинчи бор Олимпиадада ғолиби бўлди. Спортчи илк бор 2004 йилда Олимпиадада қатнашган.

Аср воқеаси 6 августга тўғри келди. Париждаги Олимпиадада оғир вазн тоифасида финал учрашуви бўлиб ўтди.

Юнон-рим кураши бўйича 130 килограммгача бўлган вазн тоифасида Лопеснинг рақиби чилилик Ясмани Фернандес бўлди.
Жангнинг биринчи даври якунига кўра, Михаин 3:0 ҳисобида олдинга чиқиб олди. Учрашувнинг иккинчи ярмида Лопес яна бир нечта самарали ҳаракатларни амалга оширди. Якуний ҳисоб 6:0.

Кубалик спортчи Пекин-2008, Лондон-2012, Рио-2016 ва Токио-2020да ҳам худди шу вазнда олтин медалга сазовор бўлганди.

Спортчи ҳозирда 41 ёшда. Лопес индивидуал кўринишда кетма-кет 5 та ёзги Олимпия ўйинларида олтин медал олган тарихдаги биринчи спортчи бўлди.

Жанг тугаганидан сўнг Лопес гиламда кураш пойабзалини ечди ва фаолиятини якунлаганини эълон қилди.

Киритилди: 12:32, 07.08.2024.
Ўқилди: 1045 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик