Яна бир “классик” курашчимиз Рустам Ассакалов (-97 кг) ҳам кечки дастурда бронза медали учун курашиш имкониятини сақлаб қолди.
Корея Республикаси вакили Сеонг Жун Ким билан беллашган полвонимиз ажойиб ғалабаси билан Олимпиада медали сари яна бир қадам ташлади.
Энди у бу йўлда кубалик Габриел Кинделанга қарши гиламга чиқади.