Кириш Регистрация
15/09 00:00 Вильярреал 1-2 Бетис
15/09 00:00 Лидс 4-1 Ньюкасл
15/09 15:00 Тэжон Хана Ситизен 1-0 Кёто Санга
15/09 15:00 Гамба Осака 4-1 Конган Ханой
15/09 15:00 Кашима Антлерс 7-1 Ньюкасл Жетс
15/09 15:00 Ратчабури 4-6 Шангхай Порт
15/09 17:15 Бейжинг Гуоан 3-1 Поханг Стилерс
15/09 17:15 Жоҳор Дорул Таъзим 1-1 Бурирам Юнайтед
15/09 18:45 Гол Гоҳар 0-0 Ал-Жазийра
15/09 18:45 Аркадағ 1-0 Ал-Муҳаррақ
15/09 21:00 Ал-Айн 4-0 Ан-Наср (СА)
15/09 22:00 Райо Вальекано 2-1 Эспаньол
15/09 23:00 Алавес 0-1 Валенсия
15/09 23:15 Ал-Ҳилол 2-1 Ал-Ғарафа
16/09 00:30 Эльче 2-3 Реал Мадрид
16/09 15:00 Чонбук Моторс 2-1 Кашива Рейсол
16/09 15:00 Сеул 0-1 Персиб
16/09 17:15 Порт - Виссел Кобе
16/09 17:15 Конг-Виттел - Мельбурн Виктори
16/09 21:00 Холидия - Насаф
16/09 21:00 Ал-Ваҳда - Кувайт СК
16/09 21:00 Ан-Наҳда - Ат-Таъвун
16/09 21:00 Ал-Ҳуссайн - Ист Бенгал
16/09 23:15 Ар-Райян - Ал-Файсалий
16/09 23:15 Аш-Шорта - Ас-Сийб

"Реал" 30 миллион еврога сотиб олган футболчисини ижарага беришда давом этади

Баҳо:
+-1 | -

Рейньер "Реал"дан "Райо Вальекано"га ўтиши мумкин.

AS нашри хабарига кўра, "Райо" ярим ҳимоячига қизиқаётган клублардан бири ва унинг ҳолатини диққат билан кузатиб бормоқда. Ижара ёки доимий трансфер бўлиши мумкин, аммо ҳозирча расмий таклиф юборилмаган.

Рейньер 30 миллион евро эвазига "Фламенго"дан "Реал Мадрид"га ўтган, бироқ "Лос Бланкос" сафида бирорта ҳам расмий ўйинда майдонга тушмаган. 2020 йилдан бери у "Боруссия", "Жирона" ва "Фрозиноне"да ижара асосида ўйнади ва шу ёзда "Кастилья"га ўтди.

Яқинда "Ильескас" жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида ярим ҳимоячи хет-трик қайд этди. Карло Анчелотти ўйинни трибунадан кузатди, бироқ кейинчалик футболчини жамоанинг АҚШ бўйлаб сафарига олиб кетмади. Қайд этилишича, Рейньер бош мураббийнинг қарорини "тушунмаган". Эҳтимол, у келажакда ўзига ишонмайдиган клубни тарк этиши мумкин.

Бразилиялик футболчининг амалдаги шартномаси 2026 йилгача мўлжалланган. Transfermarkt унинг нархини 3,5 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 14:56, 07.08.2024.
Ўқилди: 5389 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик