Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Александр Хомяков: «Ишқибозларимизнинг ажойиб қўллаб-қувватлаши сабабли биз яхши ўйин кўрсата оламиз»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Кубоги чорак финалидан ўрин олган «Қизилқум» – «Андижон» (0:3) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Александр Хомяков ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

— Дастлаб барчани жамоамизни ярим финалга чиққани билан табриклайман. Бизни шундай мухлисларимиз борки, улар хурсандчилигимизда ҳам, хафагарчилигимизда ҳам биз билан бирга бўладилар. Ҳар доим уларни жамоамиз билан бирга эканлигини ҳис қилиб турамиз. Ишқибозларимизнинг ажойиб қўллаб-қувватлаши сабабли биз яхши ўйин кўрсата оламиз. Ҳаммага раҳмат, йигитларга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Оддий ўйин бўлмади, қизиқарли учрашув бўлди. Рақибимиз – «Қизилқум» ҳам яхши ҳаракат қилди. Лекин биз устунликка эришдик ва яна олдинга интилишда давом этамиз.

— «Қизилқум»ни таркибидан келиб чиқиб, бугунги ўйиндан қониқдингизми?

— Тушунаман, биз ҳам рақибдан бошқача таркиб ва бошқача ўйин кутгандик. Рақиб таркиби ҳақидаги савол менга берилмаслиги керак, деб ўйлайман. Қайсидир томондан бундай таркиб ўйнагани бизга сюрприз бўлди, дейишим ҳам мумкин. Биз ўз олдимизга қўйилган вазифани бажардик.

— Ярим финалда қайси жамоа билан ўйнашни хоҳлаяпсиз?

— Кутамиз. Ҳозир бирор нарса дея олмайман. Қолган ўйинлар натижаларини кутамиз.

— «Андижон» Осиё майдонларига чиқишни Кубок орқали ҳал қила оладими?

— Келинглар, ҳаммасини бироз кутиб турайлик. Ҳали кейинги ўйинлар бор. Мен эса ўзимизни ҳақиқий фидоий ишқибозларимизни ғалаба билан яна бир бор табриклайман. Чунки бу «Андижон» футболида Ўзбекистон Кубогида ҳозирча энг юқори натижаси бўлиб турибди. Шу боис барчани табриклайман. Кейинги учрашувларда ҳам яхши натижалар кўрсатишга ҳаракат қиламиз.

Манба: andijanfc.uz
Киритилди: 06:23, 08.08.2024.
Ўқилди: 1002 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади [13753]

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [6911]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [5552]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [5236]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3582]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2690]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [2101]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2046]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [1856]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [1800]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик