Антони ўтган мавсумда қийин синовлардан ўтганини айтди.
Бразилиялик футболчининг айтишича, унинг собиқ шериги оиладаги зўравонлик ҳақидаги даъволар унинг "Манчестер Юнайтед"даги иккинчи мавсумига путур етказган.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг июнь ойида Антонининг собиқ севгилиси Габриэла Каваллин "МЮ" футболчисини оиладаги зўравонлик ва таҳдидларда айблаган эди. Клуб Антонини дисквалификация қилди. Бразилиялик айбловларни рад этди: "Муносабатлар шиддатли, ҳақоратларга бой эди, лекин мен ҳеч қачон жисмоний тажовуз қилмадим. Габриэла ҳар сафар версияларини ўзгартиради."
"Албатта. Ўтган йил давомида шахсий ҳаётимда кўп нарса юз берди. Сизга ёқадими ёки йўқми, мен бошдан кечирган ҳамма нарса ўйинга таъсир қилди. Мен ва бутун оилам учун жуда қийин бўлди, лекин мен ҳаммасидан ўргандим. Мен улғайиб, камолотга эришдим.
Ишонаманки, мен бу синовдан кўп нарсани ўргандим. Мен бошимдан кечирган ҳар бир нарсадан ўрганаман ва агар сиз хоҳлаган нарсангизга эришишда қатъиятли бўлсангиз, ҳамма нарса мумкинлигини тушунаман. Мен ўтмишни, ўтган мавсумда бошимдан кечирганларни ортда қолдирдим.
Яхши дақиқалар ҳам бўлди. "МЮ" либосида соврин ютиш жуда муҳим.
Мен буларнинг барчаси орқали ўсдим ва етук бўлдим ва бу мени янги мавсумда кучлироқ қилади. Мен ҳозир кўпроқ диққатимни жамлаганман ва катта мақсадларга эришишга тайёрман" - деди "Манчестер Юнайтед" вингери.