Кириш Регистрация
13/04 00:00 Атлетик Бильбао 1-2 Вильярреал
13/04 18:00 Насаф 1-1 Бухоро
13/04 19:00 Пахтакор 2-1 Машъал
13/04 20:15 Қизилқум 1-3 Сўғдиёна
13/04 23:45 Фиорентина 1-0 Лацио
14/04 00:00 Ман. Юнайтед 1-2 Лидс
14/04 00:00 Леванте 1-0 Хетафе
14/04 18:00 Хоразм 2-2 Қўқон-1912
14/04 20:15 Бунёдкор - Нефтчи
14/04 23:59 Атлетико - Барселона
14/04 23:59 Ливерпуль - ПСЖ
14/04 23:59 Арсенал - Спортинг
15/04 23:59 Бавария - Реал Мадрид

Александр Крестинин: «Бизга бироз вақт керак»

Баҳо:
+ | -

Суперлигада 15-тур баҳслари старт олди. «Локомотив» жамоа бу тур «Олимпик» билан куч синашди ва 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.

Учрашувдан сўнг "темирйўлчилар" бош мураббийи Александр Крестинин матбуот анжуманида иштирок этди.

— Осон бўлмаган ўйин ўтказдик. Натижадан қониқмадик. Бугун ўз имкониятларимизни ҳеч бўлмаганда учдан бир қисмидан фойдаланганимизда ҳам вазият бошқача бўлар эди. Афсуски, битта гол ғалаба учун камлик қилади.  

— Жамоанинг иккинчи даврага тайёргарлик жараёни қандай кечди?
— Тайёргарлик аъло даражада ўтди. Қилиниши керак бўлган ишлар бажарилди. Назорат учрашувларини ўтказдик. Трансфер кампанияси ҳам имкониятларимиздан келиб чиққан ҳолда амалга оширилди. Бироз вақт керак. Ҳаммаси ўз ўрнига тушади.

—  Шогирдларингиз гол киритгандан сўнг, тўпни пастда ушлаган ҳолда ҳаракат қилишни бошлади. Бу сиз томондан берилган кўрсатма эдими?

— Биз биринчи бўлим учун бундай режа қилмаган эдик, аммо иккинчи тайм учун режаларимизда бу омил бор эди.

— Ҳа, албатта натижа бошқачароқ кўринмоқда, бироқ Жамоангизни ўйини турдан-турга яхшиланиб бормоқда деб ўйлайсизми?

— Албатта, ғалаба қозониш доим ёқимли, аммо биз 3 ўйиндан бери мағлуб бўлмаяпмиз. Афсуски, вазиятлардан фойдалана олмаганимиз панд бермоқда. Шунга қарамай, вазиятлар яратилаётганидан хурсандман.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 08:31, 10.08.2024.
Ўқилди: 692 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик