Кириш Регистрация
21/11 18:00 Пахтакор 0-2 ОКМК
22/11 16:00 Нефтчи 2-0 Насаф
22/11 18:15 Қизилқум 1-5 Навбаҳор
23/11 01:00 Хетафе - Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик - Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон - Динамо
23/11 17:30 Лестер - Челси
23/11 18:00 Валенсия - Бетис
23/11 19:00 Верона - Интер
23/11 20:00 Борнмут - Брайтон
23/11 20:00 Арсенал - Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла - Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон - Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм - Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико - Алавес
23/11 22:00 Милан - Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити - Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас - Мальорка
23/11 22:30 Жирона - Эспаньол

Виталий Левченко: «Бугун иштиёқимиз баланд эди»

Баҳо:
+ | -

Суперлигада 15-тур ўйинлари давом эттирилди. «Нефтчи» жамоаси бу тур ўз майдонида «Динамо»ни қабул қилди ва 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Беллашувдан сўнг мезбонлар бош мураббийи Виталий Левченко матбуот анжуманида иштирок этди.

— Биринчи навбатда йигитларга бугунги иштиёқ учун миннатдорчилик билдираман. Илк дақиқаларданоқ 10 киши бўлиб қолиш икки ҳисса оғир. Аслида 3 тадан кўпроқ гол уришимиз мумкин эди, бироқ натижадан қониқдим.

— "Насаф" билан бўлгани каби бу сафар ҳам бир киши кам бўлиб ҳаракат қилдинглар. Ўзбек футболи Левченкони шунга ўргатиб бормоқдами?

— Ҳар доим тенг таркиб билан ўйнашни истайсан, аммо айрим вазиятларда қарорни биз қабул қилмаймиз. Йигитлар тактик бехато ўйин корсатди ва рақибга биздан кўпроқ гол уриш имконини бермади. Сабр қилиб қарши ҳужумларда вазият яратишди. Бугун ғалаба учун иштиёқ баланд эди ва йигитлар буни уддалади.

— Жасур Жалолиддиновни БАА клубига кетиши мумкинлиги ҳақида фикрингиз?
— Бу саволга раҳбарият жавоб бериши тўғри бўлади. Биз айрим футболчилар кетиши мумкинлигини билган холда селекция ишларини амалга оширдик.

— Легионерлардан истаган натижани олдингизми? Янги келганлар ҳақида фикрингиз қандай?
— Афсуски легионерлар бизнинг иқлимда ўзини ёмон ҳис қилмоқда. Натижада, маҳаллий футболчилар ичида кўринмай қолишди. Ўйлашимча, исталган легионер Ўзбекистонда ўйнаб кета олмайди. Ҳаво исиб кетгач, легионерларимиз ўзини йўқотиб қўйди. Ҳозир, айнан шу омилдан келиб чиқиб янги футболчиларни жалб этдик.

— «Нефтчи» яна совринли ўринлар учун курашадими?
— Имконият ҳар доим бор. Бизни вазифамиз майдонга чиқиб жанг қилиш. Якунда, ўтириб ким қанча очко жамғарганини кўриш мумкин. Биз турнир жадвалига эмас, йигитларимизга эътибор қаратамиз.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 02:31, 11.08.2024.
Ўқилди: 758 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.