Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Александр Хомяков: "Жамоамни майдонда танимадим"

Баҳо:
+ | -

Суперлигада 15-тур ўйинлари давом эттирилди. "Андижон" клуби бу тур сафарда "Бунёдкор"га қарши баҳс олиб борди ва 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Беллашувдан сўнг жамоа бош мураббийи Александр Хомяков матбуот анжуманида иштирок этди.

Ҳаммасини кўрдингиз. Бугун, бизда ҳеч нарса ўхшамади. Ўйлайманки, рақиб ҳақли равишда ғалаба қозонди. Бу билан уларни табриклайман.

Бугун қанот ярим ҳимоячилари кўнгилдагидек ўйин кўрсатмагандек туюлди?!

Ҳақиқатдан ҳам, бугун уларни мен майдонда кўрмадим. Билмадим бу нима билан боғлиқ. Кубок ўйинида катта куч йўқотишди деб ўйламайман. Тўғриси, бугун ҳеч кимни алоҳида кўрсатмаган бўлар эдим. Марказий ҳимоячиларимиз рақиб ҳужумчиларига иккинчи қаватда ютқазди. Асабийлашишди. Бу жамоага таъсир кўрсатди. Стандартдан биринчи ва иккинчи тўпни ўтказиб юбордик. Бугун футбол намойиш эта олмадик. Яккакурашларда ютқаздик. Муаммо шунда.

"Андижон" доим охиргача жанг қилади. Нега "Қизилқум" устидан қозонилған ғалаба жамоага ижобий таъсир кўрсатмади?

Тўғриси, бугун жамоамни мен ўзим танимадим. Қандайдир ортиқча ўз кучига ишонч кўринди. Доим кучли томонларимиз борлиги сабабли муносиб кўрсатдик. Балки, бўшашдик, ёки менсимадик рақибни. Ўйини кўриб чиқиб, таҳлил қиламиз.

Иккинчи тайм учун танаффусда қандай кўрсатма бердингиз?

Мана шуниси жуда аламли. Биз биринчи таймда гол ўтказиб юборишга яқин келмаган эдик. Кўпроқ агрессив ҳаракатларга эътибор қаратмоқчи эдик. Иккинчи бўлим бошида ўтказиб юборган голимиз таъсир қилди. Шошилмасдан, қарши ҳужумга ўтишни режа қилган эдик. Бугун, мени жамоа хайрон қолдирди. Ўтириб, ҳаммасини кўриб чиқишимиз керак.

Бугун захирадан қўшилганлар қанчалик ўйинга таъсир қилди? Иккинчи даврада келган футболчилар ҳақида фикрингиз қандай?

Кўрдингиз, бугун жамоани кучайтиришга ҳаракат қилдик, аммо ўхшамади. Эмосионал холатда ҳисобни қисқартиришга ҳаракат қилдик. Бироз активлик қўшиб, агрессияни оширган холда олдинда ҳаракат қилиш керак эди. Афсуски, рақиб чуқур ҳимоялангани учун буни уддалашни имкони бўлмади.

Фарҳод Бекмуродов ҳақида фикрингиз борми?

Бугун марказий зонага бошқа футболчиларни синаб кўришни истадик. Биз вазиятдан келиб чиқиб, уларни ўйинга қўшамиз. Ортиқча ҳеч нарса йўқ. Ким кучли бўлса, айнан у майдонда ҳаракат қилади.

Киритилди: 08:03, 12.08.2024.
Ўқилди: 536 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4625]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2571]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2398]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [2061]

ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун клубларга маблағ ажратади: Ўзбекистон клублари қанча ишлаб олиши мумкин? [1677]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1610]

«Реал» Вальвердени сотиб юбормоқчи: Уругвайлик юлдузнинг кетишига учта сабаб айтилди [1587]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1542]

«Реал»ни ёзда тарк этадиган 9 футболчи маълум бўлди [1437]

Флорентино Перес Вальверде ва Тчуамени жанжали ҳақида фикр билдирди [1430]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик