"Челси" бош мураббийи Энцо Мареска жамоаси таркибини ҳали етарлича ўрганмаганини тан олди.
Якшанба куни лондонликлар мавсумолди тайёргарлик доирасидаги сўнгги ўртоқлик учрашувини ўтказишди. “Кўклар” ўз майдонида “Интер”ни қабул қилди – учрашув 1:1 ҳисобида якунланди.
“Мен ҳали ҳам жамоамни яхши билмайман. Мавсум олди тайёргарлик жуда қийин ва шиддатли кечди, ўйинлар турли шаҳарларда бўлиб ўтди. Энди биз ниҳоят оддий ҳафтани ўтказишимиз мумкин. Душанба куни бизда дам олиш куни бор, кейин эса "Манчестер Сити" билан ўйинга тайёргарликни бошлаймиз", - дея Маресканинг сўзларидан иқтибос келтиради "Челси" матбуот хизмати.