"Ливерпуль" ҳимоячиси ва сардори Виржил ван Дейк нидерландиялик мутахассис Арне Слот бошчилигидаги янги мавсумдан умидлари билан ўртоқлашди.
"Менинг фикримча, мавсум қанча давом этишини ҳисобга олиб, биз бир нечта харидларни амалга оширишимиз керак, аммо менимча, клуб бунинг устида ишламоқда. Мен раҳбариятга тўлиқ ишонаман ва улар тўғри иш қилишига ва ҳар бир турнирда қатнашиш учун энг яхши таркибни тўплашига ишонаман.
Биз имкон қадар узоққа борамиз, бу бизнинг мақсадимиз. Менинг амбициям бор, барчамизнинг амбицияларимиз бор. Биз ҳаммамиз энг яхши натижага эришмоқчимиз. Биз иштирок этган ҳар бир турнирда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Бу деярли имконсиз, лекин биз Премьер-лига бошланишига тайёрмиз, кейин эса мавсум давом этар экан, ўсамиз ва жуда яхши ўйин кўрсатамиз деган умиддамиз", - деди ван Дейк The Independent билан суҳбатда.
Эслатиб ўтамиз, Юрген Клопп ўтган мавсум охирида "Ливерпул"ни тарк этганди. Мураббий фаолияти давомида 13 та йирик соврин, жумладан, иккита Германия чемпионлиги, Англия чемпионати ва Чемпионлар лигасидаги ғалабани қўлга киритган.
"Ливерпуль" 2023/2024 йилги мавсумда АПЛ турнир жадвалида учинчи ўринни эгаллади. Жамоа 37 учрашувда 79 очко жамғарган.