"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Аарон Уан-Биссака тез орада расман "Вест Хэм" футболчисига айланади.
Таниқли инсайдер Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, бугун Уан-Биссака "Вест Хэм" билан меҳнат шартномаси имзолайди.
Қайд этилишича, 26 ёшли футболчининг хариди "болғачилар"га 17,5 миллион еврога тушади. Ҳимоячининг Лондон жамоаси билан шартномаси 5 йилга мўлжаллангани ҳақида аввалроқ хабар берилганди.