"Интер" ҳужумчиси Лаутаро Мартинес клуб билан шартномасини узайтирганидан сўнг интервю берди. Душанба куни “нерадзурри” аргентиналик футболчи билан янги меҳнат шартномаси тузилганини эълон қилди. Шартнома 2029 йилнинг ёзига қадар амал қилади.
"Бу мен учун жуда катта аҳамиятга эга, мен фахрланаман ва миннатдорман. Мен курашда ва ғалаба қозонишда давом этмоқчиман, ҳар бир ўйинда 100% ўзимни бериб, тўғри ўрнак кўрсатиб, жамоадошларимга ёрдам бермоқчиман.
“Интер” либосида кўп гол урганимдан жуда хурсандман, лекин бундан ҳам кўпроқ гол уриш ниятим бор. Биз сўнгги бир неча йил ичида кўплаб совринларни қўлга киритдик ва иккинчи юлдузни қўлга киритиш бизни айниқса ғурурлантиради. Бизни ҳар дақиқада қўллаб-қувватлаётган мухлисларга алоҳида раҳмат", - дея Лаутаро Мартинеснинг сўзларини келтиради Football Italia.