"Реал Мадрид" ҳали ҳам "Ан-Наср" марказий ҳимоячиси Аймерик Лапортни ўз сафига қўшиб олиши мумкин. Diario AS хабарига кўра, испанияликнинг "қироллик клуби"га ўтишини ҳамон инкор этиб бўлмайди.
Трансфер амалга ошиши учун "Ан-Наср" футболчини текинга қўйиб юбориши керак. Шунингдек, Лапортнинг ўзи ҳам маошни сезиларли даражада камайтиришга рози бўлиши керак. Унинг амалдаги шартномасига кўра, Аймерик йилига 22 миллион евро маош олади.
Лапорт аввалроқ Англияда "Манчестер Сити"да Пеп Гвардиола бошчилигида муваффақиятли ўйнаган.