"Ҳис-туйғуларга бойман. Балки буни ҳали тўлиқ англаб етмагандирман, лекин ҳозирги аҳволимни таърифлаш қийин. Бунчалик тез ва осон тугашини кутмагандим. Япон рақибимни услубда ушлашга муваффақ бўлдим.
Турнир давомида жуда қийин жанглар бўлди, рақибларимга бундай рақобат учун миннатдорчилик билдирмоқчиман. Ҳар бир рақибим мени кучлироқ қилди, уларга катта раҳмат. Мусобақага Россия терма жамоаси камлик қилди, улар билан яхшироқ бўлар эди. Менинг олтиним — Россия, Ўзбекистон, Доғистон ва мен билан ғурурланган Чеченистон учун", деди Жамалов.