Кириш Регистрация
30/06 01:30 Германия 1-1 Парагвай
30/06 06:00 Нидерландия 1-1 Марокаш
30/06 22:00 Кот-д'Ивуар 1-2 Норвегия
01/07 02:00 Франция 3-0 Швеция
01/07 06:00 Мексика 2-0 Эквадор
01/07 21:00 Англия - Конго ДР
02/07 01:00 Бельгия - Сенегал
02/07 05:00 АҚШ - Босния-Герцеговина
02/07 23:59 Испания - Австрия

Алькарас Цинциннатида дастхат қўйиш маросимини ўтказди

Баҳо:
+ | -

"Катта Дубулға" туркумига кирувчи турнирларнинг тўрт карра ғолиби, дунёнинг учинчи ракеткаси, испаниялик теннисчи Карлос Алькарас Цинциннатидаги (АҚШ) "Мастерс" турнири бошланиши олдидан дастхат қўйиш маросимини ўтказди.

У имзо қўйиш чоғида болаларни навбатда суриб чиқаришга уринаётган катта ёшли мухлисларга мурожаат қилди.

"Олдинда болалар бор, туртманглар, хўпми?" - деди ўтган йили Цинциннатидаги мусобақа финалчиси мухлисларга қарата.

2024 йилги Олимпиада кумуш медали совриндори 21 ёшли Карлос Алькарас Цинциннатидаги турнирни иккинчи даврадан бошлайди.

1/16 финалда у дунёнинг 30-ракеткаси австралиялик Алексей Попирин ва франциялик Гаэл Монфилс ўртасидаги учрашув ғолиби билан ўйнайди.

Соврин жамғармаси 6 795 555 доллар бўлган "Мастерс" мусобақаси 12-19 август кунлари бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, Цинциннатидаги амалдаги чемпионлик унвони сербиялик Новак Жоковичга тегишли.

Киритилди: 18:44, 13.08.2024.
Ўқилди: 602 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик