Енгил вазн тоифасида (70 кг гача) UFC чемпионлигига собиқ даъвогар Майкл Чандлер Конор Макгрегор билан ким жанг қилиши мумкинлигини айтди.
"Макс Холлоуэй ушбу рўйхатда юқори ўринни эгаллайди. Мен 2021 йилда жанг қилган Жастин Гэтжи ҳам ана шундай жангчилардан бири. Аммо Макс билан биз саккизбурчакда қонли сеҳр яратамиз. Мен учун энг реал вариант - Чарлз Оливейра.
Менга Чарлз билан реванш ғояси ёқади. Ўйлайманки, бу мухлисларни ҳаяжонга соладиган ажойиб жанг бўларди.
Биринчи раунддаёқ уни нокаутга учратишимга сал қолди, иккинчисида эса ҳеч қачон такрорламайдиган даҳшатли хатога йўл қўйдим", - дея Чандлернинг сўзларини келтирган TalkSport.