Дунёнинг биринчи ракеткаси, италиялик теннисчи Янник Синнер Цинциннатида (АҚШ) "Мастерс" турнири бошланиши олдидан ўзининг ҳолати ҳақида гапирди. У 2024 йилги Олимпия ўйинларини соғлиги билан боғлиқ муаммолар туфайли ўтказиб юборди.
"Мен ўзимни жуда яхши ҳис қиляпман. Монреалдаги турнир олдидан деярли бир ҳафта машғулотсиз қолдим, кейин икки ёки уч кун кетма-кет ўйнадим ва бу менинг оёқларимга таъсир қилиши мумкин эди.
Лекин мен ҳеч кимдан қўрқмайман. Менинг оёғимда ҳеч қандай муаммо йўқ ва мен Цинциннатидаги кортга қайтишни интиқлик билан кутяпман", - дея Синнернинг сўзларини келтиради ATP матбуот хизмати.
Цинциннатидаги "Мастерс" 12-19 август кунлари бўлиб ўтади. Синнер мусобақани иккинчи даврада бошлайди, унда америкалик Алекс Мишелсен ва нидерландиялик теннисчи Таллон Грикспур ўртасидаги учрашув ғолиби билан учрашади.