Инсайдер Фабрицио Романо Конор Галлахер ҳақидаги сўнгги янгиликларни эълон қилди. Романонинг сўзларига кўра, Галлахернинг «Атлетико Мадрид» билан музокаралари боши берк кўчага кириб қолган ва ярим ҳимоячи шахсий рейсда Мадриддан Лондонга қайтиб келган.
Эслатиб ўтамиз, бир неча кун олдин Галлахер «Атлетико»да тиббий кўрикдан ўтган ва аллақачон клубнинг уй стадионига ташриф буюрганди. Шартнома тузилишга жуда яқин эди.
Сешанба куни эрталаб журналист Мэтт Лоу Галлахер Лондонга қайтганидан кейин «Челси» ёшлар жамоасида машғулот ўтказиши ҳақида хабар берганди. Қайд этиш керакки, Ромелу Лукаку ва Трево Чалоба ҳам «кўклар» ёшлар жамоасида машғулотлар ўтказмоқда, иккаласи ҳам тез орада клубни тарк этиши керак.