Дарвозабон Войцех Шесни ва “Ювентус” ўз йўлидан боришга қарор қилишди. Турин клуби поляк билан шартномани бекор қилишга келишиб олди.
Инсайдер Николо Шкира хабарига кўра, томонлар ҳамкорликни муддатидан олдин тўхтатгани учун футболчига товон пули миқдорини келишиб олган. Яқин 48 соат ичида "Ювентус" 34 ёшли дарвозабоннинг кетишини расман эълон қилади.
Войцех Шесни 2017 йилнинг ёзидан буён “кекса синьора” сафида тўп тепмоқда. Умуман олганда, дарвозабон А Серия гиганти рангларида 252 та ўйин ўтказиб, 233 та гол ўтказиб юборган ва 103 та ўйинда дарвозаси даҳлсизлигини сақлаган.