Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

АПЛ. Луис Суарес «Ливерпуль»ни 97-дақиқада мағлубиятдан сақлаб қолди

Баҳо:
+ | -

Англия премьер лигасининг 34-туридан ўрин олган жуда қизиқарли ўйинлардан бири Ливерпулда бўлиб ўтди.

Маҳаллий «Ливерпуль» жамоаси амалдаги чемпионлар лигаси ғолиби «Челси»ни қабул қилди. Ўйин жуда қизиқарли баҳсларга бой бўлди, лекин нимагадир ҳар икки жамоа бироз эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилишди. Оскарнинг 26-дақиқада киритган голи ўйинни «бузиб» юборди.

Голдан кейин натижа ўтида ёнган «Ливерпуль» ҳужумлар уюштирди. Иккинчи таймда мураббий майдонга қишки трансфер вақтида «Чесли»дан «Ливерпуль»га ўтган Даниеэль Старриджни майдонга туширди. Бу ўз самарасини берди ва Дэни 52 дақиқада ҳисобни тенглаштирди.

Лекин «Ливерпуль»нинг кетмони бу кеча ҳам ўчмайдигандай кўриниб қолди. Голдан 5 дақиқа ўтгача Луис Суарес жаҳон чемпионатидаги Ганага қарши баҳсни эсалаб, жарима майдончаси ичида тўпни қўл билан ўйнади ва ҳакам пенальти белгилади. Эден Азар эса бу имкониятни қўлдан бой бермади.

Лекин барибир учрашувнинг асл қаҳрамони Суарес бўлди. Ҳакам ўйинга 6 дақиқа қўшиб берган эди. Белгиланган вақтдан 39 сония ўтган бир вақтда Луис бош билан гол киритиб, жамоасини мағлубиятдан сақлаб қолди. 2:2.

Ливерпуль – Челси 2:2
Голлар: Старридж (52), Суарес (90+7) — Э. Азар (57, пенальти), Оскар (26).
Ливерпуль: Рейна, Джонсон, Каррагер, Аггер, Хосе Энрике, Лукас, Джеррард, Даунинг (Шелви, 80), Хендерсон, Коутиньо (Старридж, 46), Суарес.
Челси: Чех, Аспиликуэта, Иванович, Давид Луиз, Бертран, Оби Микел, Рамирес, Мата (Лэмпард, 90), Оскар (Мозес, 84), Э. Азар (Бенаюн, 78), Торрес.
Огоҳлантиришлар: Хендерсон (29), Торрес (38), Аспиликуэта (53), Лукас (54), Суарес (56), Каррагер (64), Шелви (82).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 22:09, 21.04.2013.
Ўқилди: 7247 марта.
Фикрлар: 25 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.