"Реал Мадрид" бош мураббийи Карло Анчелотти УЕФА Суперкубоги-2024 учрашувида "Аталанта" устидан қозонилган ғалаба (2:0) ҳақида фикр билдирди.
“Ўйин қийин бўлди. Иккинчи бўлим анча яхши ўтди: ҳужумда кўпроқ майдонга эга бўлдик ва ўз маҳоратимизни намойиш этдик. Биринчи бўлимда биз тез-тез муаммоларга дуч келдик. "Аталанта" ҳимояда жуда яхши ўйнади ва биз майдонда бўш жой топа олмадик", - дея Анчелотти сўзларини келтиради УЕФА матбуот хизмати.