"Ювентус" ҳужумчиси Аркадиуш Милик дарвозабон Войцех Шеснининг жамоани тарк этганига муносабат билдирди.
Чоршанба куни Турин клуби 34 ёшли польшалик дарвозабон билан ҳамкорликни тўхтатганини расман эълон қилди - шартнома томонларнинг ўзаро келишувига кўра бекор қилинди.
“Қандай афсона. Биргаликда жуда кўп хотиралар ва ақл бовар қилмайдиган дақиқалар! Кейинги ҳаётингизда омад ёр бўлсин, ака”, — дея ижтимоий тармоқлар орқали ҳамюртига мурожаат қилди форвард.