Римнинг "Рома" клуби "Ал-Ҳилол" ҳимоячиси орқали таркибини кучайтирмоқчи.
Инсайдер Жанлука ди Марцио хабарига кўра, гап Сауд Абдулҳамид ҳақида кетмоқда. Римликлар 25 ёшли футболчи учун 3-4 миллион евро сарфлаши мумкин.
Сауднинг риёдликлар билан амалдаги келишуви 2025 йилнинг ёзида якунланади.