Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид - Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

ЖЧ-2026 саралаши. Қирғизистон—Ўзбекистон баҳси қайси стадионда бўлиши маълум қилинди

Баҳо:
+ | -

Осиё футбол конфедерацияси ЖЧ—2026 саралаши доирасидаги дастлабки ўйинлар қайси стадионларда ўтиши борасида якуний қарорни эълон қилди.

Унга кўра Ўзбекистон терма жамоаси 1-турда 5 сентябрь куни Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида КХДРга қарши майдонга тушади. Учрашув соат 19:00 да бошланади.

Худди шу куни Қатар “Аҳмад бин Али” стадионида БААни қабул қилса, Эрон Исфаҳондаги “Фуладшаҳр” стадионида Қирғизистон билан баҳс олиб боради.

10 сентябрь куни 2-турда Ўзбекистон Қирғизистон меҳмони бўлади. Мазкур баҳс Бишкек шаҳридаги Долен Омурзаков номидаги стадионда бўлиб ўтади.

КХДРга қарши “Бунёдкор”да бўлиб ўтадиган учрашувни уммонлик Аҳмед ал-Каф бош ҳакам сифатида бошқариб боради, унга қанотларда Абу Бакар ал-Амрий ва Рашид ал-Ғоитий ёрдам беради. Қосим ал-Ҳатмий захира ҳаками сифатида ишласа, Абдуллоҳ Жамолийга ВАР ишониб топширилган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 16:55, 15.08.2024.
Ўқилди: 5034 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик