"Ювентус" бош мураббийи Тиаго Мотта ҳужумчи Душан Влаховичдан нимани кутаётганини тушунтирди.
“Душан яхши машқ қилмоқда, мен у билан кўп гаплашаман. Ўз даражасидаги ҳужумчи ҳужумда ҳам, ҳимояда ҳам устун бўлиши керак. У жуда қаттиқ ҳаракат қилади ва биз ундан сўраган нарсага тўлиқ эътибор қаратади. Бизга босим ўтказа оладиган ва пастдан ҳужумларни қўллаб-қувватлай оладиган ҳужумчи керак. Влахович кундан-кунга яхшиланиб бормоқда”, - деди Мотта Sky Sport нашрига берган интервьюсида.