Кириш Регистрация
21/11 18:00 Пахтакор 0-2 ОКМК
22/11 16:00 Нефтчи 2-0 Насаф
22/11 18:15 Қизилқум 1-5 Навбаҳор
23/11 01:00 Хетафе - Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик - Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон - Динамо
23/11 17:30 Лестер - Челси
23/11 18:00 Валенсия - Бетис
23/11 19:00 Верона - Интер
23/11 20:00 Борнмут - Брайтон
23/11 20:00 Арсенал - Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла - Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон - Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм - Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико - Алавес
23/11 22:00 Милан - Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити - Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас - Мальорка
23/11 22:30 Жирона - Эспаньол

Вадим Абрамов: "Омад бизга кулиб боқди"

Баҳо:
+ | -

Суперлигада 16-тур баҳслари давом эттирилди. Самарқанднинг "Динамо" клуби бу тур ўз майдонида ОКМКни қабул қилди ва 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Беллашувдан сўнг жамоа бош мураббийи Вадим Абрамов матубот анжуманида иштирок этди.

Ғалаба қозониш доим ёқимли, бироқ учрашувни ёмон бошлаганимизни таъкидлаш шарт. Йигитларга охиригача жанг қилишгани учун ташаккур айтаман. Мураббийлар учун оғир ўйин бўлди. Якунда икки жамоа ҳам гол киритиб ғалаба қозонишни истади, бироқ омад бизга кулиб боқди. Нега пенальтини бекор қилишганини билмадим. Мухлисларга бугунги атмосфера учун миннатдорчилик билдираман.

Бу мавсумда 3 маротаба камбекни амалга оширдинглар. Жуда юқори темп бўлди. Нефтчи билан баҳсда эса...

Фарғонада биз ёмон эмас, нотўғри ўйнадик. Айниқса, четлатиш содир бўлгач биз ўйинни тўғри қура олмадик. Бўшашгагандек бўлдик. Эрта ғалаба қозонгандек ҳис қилдик ўзимизни. Бугун ҳам йўқ жойдан гол ўтказиб юбордик пенальти ортидан. Бугун рақиб очиқ футбол ўйнаган бўлса, Фарғонада рақиб ҳимояга қайтиб олган эди.

Сиз биринчи бўлимни ўзида ўзгариш қилсангиз, ўша ўйинда ҳеч нарса ўхшамагандек туюлади...

Буни доим амалга ошираман деб айта олмайман. Менимча, Самарқандга энди келган даврларимдан келиб чиқиб айтяпсиз. Ўтган беллашувдан келиб чиқсак, рақиб бир киши кам бўлиб қолди. Ўйин режаси беллашув аввалида бошқача эди. Вазиятга мослашиш учун кераксиз футболчини алмаштирдик. Балки, бу омадсиз ўзгаришлар бўлгандир. Баъзан, ҳимоячиларимизнинг қарор қабул қилишини кўриб ҳайрон қоламан. Уларга ҳаммасини тушунтирамиз ва футболчи нега бундай ўйнаганини ўзи ҳам тушунмайди. Бугунги биринчи гол сўзимга исбот бўлиши мумкин.

Бразилиялик легионернинг дебюти ҳақида фикрингиз қандай?

Бразилияликларда адаптация секин ўтади. Умид қиламизки, у ўзини яна ҳам яхши кўрсатади. Биринчи ўйин учун ёмон эмас. Бошқа бразилиялик футболчимиз бугун майдонда яхшироқ кўринди.

Дарвозага қўйилган 2 та пенальти кўп эмасми? Ўрозовдан кўп нарса кутилган эди, аммо у оғирроқ ҳаракат қилмоқда?!

Ўрозов бугун кечки соат 17:00 да жамоамиз сафига келиб қўшилди. У кеча уйланган эди. Тўйни эртаси куниёқ майдонга тушди. Бугун бизда ҳимоячи йўқлиги учун уни майдонга ташладик. У тайёр эмаслиги аниқ эди. Эртага ўринбосарлар таркибида майдонга тушади ва жисмоний холатини яхшилаб олади.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 07:15, 17.08.2024.
Ўқилди: 617 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.