Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

"Қизилқум" ёрдамчи мураббийи: "Режамиз амалга ошмади"

Баҳо:
+ | -

Суперлигада 16-тур учрашувлари давом эттирилди. "Қизилқум" жамоаси бу тур Қаршининг "Насаф" клуби билан куч синашди ва 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди. Беллашувдан сўнг жамоа ёрдамчи мураббийи Фарҳод Нуруллаев матбуот анжуманида иштирок этди.

Бугунги учрашувга танлаган режамиз амалга ошмади. Ҳимояда ўйнаб, қарши ҳужумга ўтишимиз керак эди. Қизил карточкадан фойдалана олмадик. Голда футболчиларнинг айби йўқ. Бу 10 ё 20 тадан битта вазиятда гол бўладиган холат эди.

"Қизилқум" ўйинни сокинлаштиришга ҳаракат қилди. Иккинчи таймда "Насаф"дан бундай босим кутилганмиди? Қандай кўрсатма бердингиз?

"Насаф" неча киши бўлиб майдонда ҳаракат қилса ҳам, ўз услубига эга шаклланган жамоа. Асосан қарши ҳужумга эътиборни қаратдик. Аждарлар чекинмайди. Қанот ва юқори паслар билан ўйнайди. Шунга тайёрлик қилган эдик. Жамоанинг қанот футболчилари олдинга интилади. Улар маҳоратли футболчилар. Терма жамоанинг бир қатор аъзолари бор.

"Қизилқум"даги грузиялик легионерларни нега захирада ушлаб турибсизлар?

Лобжанидзеда енгил жароҳат бор эди. Кухианидзе эса ёш эмас. Асосий жамоада 15 та баҳс ўтказган футболчини биринчи бўлимда қўймаслик орқали, уни иккинчи бўлимга олиб қўйдик. "Насаф"нинг чарчаган пайтида уни кучга тўлиб баҳсга қўшилишини кутгандик.

Жамоанинг асосий таркибидаги 3 та футболчи нега ротация қилинди? Ўринбосарларнинг ўйинини кузатиб боряпсизми? Кимларни асосий таркибга чақирмоқчисиз?

Диёр Раҳматиллоев бор, аммо у бугун ўйинга тушмади. Фарруҳ деган ёш футболчимиз бор. Бугун жамоага ёрдам беришга ҳаракат қилди. Ўнг қанот ҳимояда ўйнади. 3-4 футболчимизни "Олимпик Mobiuz" жамоасига олиб кетишди. Улар ижара асосида у ерда тўп сурмоқда. Шунингдек, иккита дарвозабонимиз бор. Уларни ҳам "Олимпик Mobiuz"га беришга мажбурмиз. Улар терма жамоага бориб қўшилишади. Қамбаров жароҳатдан сўнг энди таркибга қўшилмоқда. Ҳали оптимап формада эмас. Ўйиндан - ўйинга қўшиб келмоқда.

Футбол мутахассислари учун "Қизилқум" нишон бўлиб турибди. Жамоа кубокка ҳурматсизлик қилди. Якунда, 2 та ўйинда енгилди. Қандай изоҳлайсиз буни?

Кубокда ёшларга имконият бериб, кўриб олишимиз керак эди. Ўртоқлик учрашуви билан расмий ўйиннинг фарқи бор. Мураббийлар штаби билан келишган ҳолда, ёшларни элакдан ўтказиб олишимиз керак эди. Буни ҳурматсизлик демаган бўлар эдим. Асосий жамоадан 2-3 футболчи ўйнади. Ҳар бир жамоанинг режаси бор. Бироз йигитларга дам бермоқчи бўлдик. Яна кимларнидир яхши спорт формасига тушириб олмоқчи эдик.

Киритилди: 07:25, 17.08.2024.
Ўқилди: 550 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.