Кириш Регистрация
22/07 20:00 Машъал 1-1 Насаф
22/07 20:00 Локомотив 3-3 Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 1-4 ОКМК
23/07 20:00 Сурхон 0-1 Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор 1-1 Қизилқум

"Валенсия" "Ливерпул"га ўтаётган дарвозабонига ўринбосар қидирмоқда

Баҳо:
+ | -

"Валенсия" "Ливерпул"га ўтиш арафасида турган 23 ёшли дарвозабон Гиорги Мамардашвилининг ўрнига янги дарвозабон қидиришни бошлади. Бу ҳақда Football Espana нашри хабар бермоқда.

Манбанинг хабарига кўра, "Валенсия" ва "Ливерпуль" 35 миллион евролик трансфер бўйича келишиб олишган, Мамардашвили инглиз клубига ўтиш имкониятидан хурсанд.

Олдинроқ грузиялик дарвозабон "мерсисайдликлар" таклиф қилган шартнома шартларини аллақачон қабул қилгани ҳақида хабар берилганди.

Мамардашвилининг испан клуби билан шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Ўтган мавсумда дарвозабон 32 та ўйинда майдонга тушиб, 12 тасида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган, қолганларида эса 34 та гол ўтказиб юборган. Transfermarkt порталида берилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 45 миллион еврони ташкил қилади.

Киритилди: 13:04, 17.08.2024.
Ўқилди: 1313 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити» билан янги шартнома бўйича қарор қабул қилди [5559]

Ҳусанов Месси ва Роналду билан бирга ЖЧ-2026нинг рамзий терма жамоасидан ўрин олди [4603]

«Реал» янги юлдуз трансфери учун икки ҳужумчисидан бирини қурбон қилишига тўғри келади [3430]

Усмон Дембеленинг вакиллари трансфер бўйича илк музокараларни ўтказишди [3218]

«Бугун трансферни эълон қиламиз». «Барселона» президенти янги футболчи келиши ҳақида маълум қилди [3082]

19 ёшли Пау Кубарси Transfermarkt талқинига кўра дунёнинг энг қиммат ҳимоячисига айланди [3022]

Луиш Фигу «Олтин тўп» учун асосий номзодларни айтди [2869]

Фликнинг «Барселона» юлдузи билан муносабатлари бузилди [2554]

Шомуродов ва Файзуллаев Конференциялар лигасидаги ўйин учун юқори баҳоларга лойиқ кўрилди [2427]

ФИФА ЖЧ-2026нинг мухлислар талқинидаги рамзий терма жамоасини эълон қилди [2278]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик