Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Клопп сентябрь ойида мураббийликка қайтади!

Баҳо:
+ | -

Ҳаммани ҳайратда қолдириб, "Ливерпул"ни тарк этганидан уч ой ўтгач, Юрген Клопп яна бош мураббий бўлади, аммо алоҳида воқеа учун.

Немис мураббийи Дортмунднинг “Боруссия” клубининг икки афсонаси Лукаш Пишчек ва Якуб Блашчиковскининг хайрлашув учрашувида пайдо бўлади. Бу ҳақда “арилар” ижтимоий тармоқлардаги видеода эълон қилди.

Суҳбат аввалида польшалик футболчилар ўзларига мураббий кераклигини айтишади. У мураббий Клопп бўлиб чиқади.

Клопп қайси жамоани бошқариши унга аҳамияти йўқлигини айтди: "Менга фарқи йўқ. Мен бу ҳақда умуман ташвишланмайман. Олдин қилган ишни қиламан: ўйин бошланишидан беш дақиқа олдин бу ҳақда ўйлай бошлайман".

Пишчек ва Блашчиковски ўртасидаги хайрлашув учрашуви 7 сентябрь куни Дортмунддаги "Сигнал Идуна Парк" стадионида бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, Юрген Клопп "Боруссия"ни етти йил бошқарган. Бу вақт ичида у клубни кетма-кет икки марта Германия чемпионлиги, шунингдек, икки марта Суперкубок ва бир марта Германия кубоги соҳибига айлантирди.

Киритилди: 14:47, 17.08.2024.
Ўқилди: 8288 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4578]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2532]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2358]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [2028]

ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун клубларга маблағ ажратади: Ўзбекистон клублари қанча ишлаб олиши мумкин? [1639]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1595]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1524]

«Реал» Вальвердени сотиб юбормоқчи: Уругвайлик юлдузнинг кетишига учта сабаб айтилди [1521]

Флорентино Перес Вальверде ва Тчуамени жанжали ҳақида фикр билдирди [1410]

«Реал»ни ёзда тарк этадиган 9 футболчи маълум бўлди [1374]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик