"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола Англия Премьер-лигасидаги рақобат мавзуси ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Бу мавсумда "Ньюкасл" яна икки йил аввалгидек бўлади. "Арсенал" ва "Ливерпуль" ҳақида яна бир бор гапиришнинг ҳожати йўқ. "Манчестер Юнайтед" ҳам пойгада бўлади. “Тоттенхэм”га ҳам ишончим комил - ёш футболчилар, билимдон мураббий. "Челси"да жуда кўп ўйинчилар бор... Мен "Челси" мураббийига ишонаман", - дея испан мураббийининг жавобидан иқтибос келтиради City Xtra.