"Барселона"нинг 17 ёшли футболчиси Ламин Ямал яна бир ажойиб ўйин кўрсатди.
Каталония гранди Ла Лиганинг янги мавсумини “Валенсия” билан меҳмонда (2:1) иродали ғалаба билан бошлади ва Ямал голли узатмани амалга оширди.
"Ламин - ажойиб ўйинчи ва ҳамма унинг футбол ўйнашини яхши кўради. Шунинг учун у жуда муваффақиятли. У бизнинг жамоада эканлигидан хурсандман.
Бу ҳафта содир бўлган воқеаларни ҳисобга олсак, бу унинг учун қийин ҳиссий ўйин бўлди [ўйиндан бир неча кун олдин Ямалнинг отаси ҳужумга учради]. Мен Ламин билан фахрланаман, у бизга ғалаба қозонишимизга ёрдам берди”, деб Флик сўзларидан иқтибос келтиради испан манбалари.













