“Ал-Ҳилол” мухлислари Лионель Мессининг исмини айтиб, ҳайқиришди.
Бу Саудия Арабистони Суперкубоги финалида, “Ал-Ҳилол”нинг “Ан-Наср”ни мағлуб этганидан кейин содир бўлди. Мухлислар "Месси!" дея ҳайқиришди. Ўйин 4:1 ҳисобида “Ал-Ҳилол” фойдасига ҳал бўлди.
Эслатиб ўтамиз, ўйиндан сўнг дарҳол Роналду кийиниш хонасига йўл олганди. “Ан-Наср”нинг қолган футболчилари майдонда қолиб, кумуш медаллар тақдимотида иштирок этишди.