Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Давлетов: «Йигитларга шижоатли футбол учун миннатдорчилик билдираман»

Баҳо:
+ | -

"Сурхон" бош мураббийи Февзи Давлетов Суперлиганинг 16-тури доирасида бўлиб ўтган "Андижон"га қарши ўйин борасида ўз фикрини билдириб ўтди.

"Жанговор ўйин бўлди. Ажойиб футбол оқшоми остида ва зўр футбол ҳавоси билан. Жуда кўп кучимизни ушбу ўйинга сарфладик. Биринчи 15 дақиқа бизга қийинчиликни туғдирди. Кейинчалик рақибимиз билан тенгма-тенг ўйнаб, хавфли ҳужумларни яратдик. Иккинчи бўлим ҳам 1-таймга ўхшаш бўлди. Лекин бизда фақат битта мақсад эди - ғалаба қозониш. Биз иккинчи гол урганимиздан сўнг, ўйинимиз бироз хатоларга бой бўлди. Биз позицион ҳимоя услубига ўтдик, бундан кейин «Андижон»да стандарт вазиятлар пайдо бўлди ва бу жиҳатда рақибимиз ҳисобни тенглаштирди. Лекин, кейинчалик биз 3-голни уриб, ғалабани қўлга киритдик.

Йигитларга шижоатли футбол учун миннатдорчилик билдираман, улар ғалаба учун охиригача курашишди. Мухлисларимизга ҳам раҳмат. Узоқ масофадан келиб бизни қўллаб-қувватлашди. Умумий ҳолда, биз ҳақли равишта ғалаба қозондик

Абдуғафур жуда кўп курашларда иштирок этди ва ўзини йўқотиб қўймади. Унинг ўйинидан қониқдим, олқишлайман. Ўйин давомида кўп меҳнат қилди

Ҳисоб 2:0 бўлган пайтида, биз жуда яхши ўйнадик. Кейинчалик рақибимиз ўйинни кучайтириб, ҳисобни тенглаштирди. Ғалабага охиригача ишондик. Шу ишонч туфайли ғалабага эришдик. Қийин бўлгани рост, «Андижон» жамоаси ҳар доим ҳаводаги устунликка эга бўлади, шунингдек қанотлар орқали хавфли вазиятларни кўп яратади. Бироқ биз ғалаба учун охиригача курашдик ва муҳим натижани қайд этдик", — деди Давлетов.

— «Сурхон» Ўзбекистон кубоги ярим финалида яна «Андижон» билан ўйнайди. Бу ўйин ҳақида фикрингиз қандай?
— Тўғри, биз кубок ярим финалида яна «Андижон» билан ўйнаймиз. Ишонч билан айтаман, умуман бошқача ўйин бўлади. Ҳам бизда, ҳам «Андижон»да. Очиғини айтсам, майдон ҳолати оғир. Бу майдонда футболчилар бор даражаларини кўрсатиб бера олишмайди. Имкониятларни 50/50 баҳолайман.

Манба: https://t.me/FCSURXON_OFFICIAL
Киритилди: 00:59, 19.08.2024.
Ўқилди: 669 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.