Кириш Регистрация
15/01 00:45 Интер 1-0 Лечче
15/01 22:30 Верона 2-3 Болонья
16/01 00:45 Комо 1-3 Милан
16/01 16:30 Япония - Иордания
16/01 20:30 Вьетнам - БАА
17/01 00:45 Пиза - Аталанта
17/01 01:00 Эспаньол - Жирона
17/01 16:30 Ўзбекистон - Хитой
17/01 17:30 Ман. Юнайтед - Манчестер Сити
17/01 18:00 Реал Мадрид - Леванте
17/01 19:00 Удинезе - Интер
17/01 20:00 Челси - Брентфорд
17/01 20:00 Лидс - Фулхэм
17/01 20:00 Ливерпуль - Бёрнли
17/01 20:00 Сандерленд - Кристал Пэлас
17/01 20:00 Тоттенхэм - Вест Хэм
17/01 20:15 Мальорка - Атлетик Бильбао
17/01 20:30 Австралия - Жанубий Корея
17/01 22:00 Наполи - Сассуоло
17/01 22:30 Осасуна - Реал Овьедо
17/01 22:30 Ноттингем Форест - Арсенал

Тўлқин Қиличев ўзбек боксчиларининг сирини маълум қилди

Баҳо:
+ | -

Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Тўлқин Қиличев ўз шогирдларининг Парижда бўлиб ўтган Олимпиада ўйинларидаги муваффақиятли иштироки ҳақида фикр билдирди.

“Ғалабалар сири нимада? Менимча, бу ҳамжиҳатликда. Биз кеча-ю кундуз, ҳар куни ишладик. Ҳар бир спортчига алоҳида мураббий таклиф қилдик. Хато қилишга ҳақимиз йўқ эди. Агар муваффақият илдизига қарасак, эътибор юқоридан, президентдан бўлди. Биз сўраган ҳамма нарсани тайёрлаб беришди.

Мен эса ҳар бир мураббий ўз ишини бажариши учун режа туздим. Мисол учун, мен кубалик мураббийга майдондаги кечки машғулот унинг иши экани, кардио мураббийига кундузги машғулотга у жавоб беришини айтдим. Ҳар бир мураббий чин юракдан ишлади. Улар ўз ишини юқори савияда бажарди. Мен мураббийларнинг ҳар бирини назорат қилдим.

Йигитларга ҳам ишончим комил эди: бизда ўзбекча менталитет, урф-одатлар – ҳаммаси сақланиб қолган. Биз ватанимиз учун, қариндошларимиз учун, оиламиз учун ҳар нарсага тайёрмиз. Йигитлар борини беришди. Машғулотлардан ўзим роҳатландим”, деди Қиличев “Виктор Ялймовнинг бокс студияси” Youtube каналига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йилги Олимпиадада ўзбекистонлик боксчилар бешта олтин медални қўлга киритди. Ҳасанбой Дўстматов (51 килограммгача), Абдумалик Ҳалоков (57), Асадхўжа Мўйдинхўжаев (71), Лазизбек Муллажонов (92) ва Баҳодир Жалолов (92+) мусобақада шоҳсупанинг энг юқори ўрнидан жой эгаллади.

Манба: www.daryo.uz
Киритилди: 17:35, 19.08.2024.
Ўқилди: 2186 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.