Эрлинг Холанд Марк Кукурельянинг ўзига нисбатан ҳурматсиз қўшиғини эслади.
Евро-2024даги ғалабани нишонлаш чоғида испаниялик ҳимоячи микрофонни олиб, томошабинлар учун куйлаганди: “Кукку-куку-релья, Холанд титрайди, чунки Кукурелья келяпти!”.
Кеча айнан Кукурельянинг ёнидан тўпга зарба бериб, Холанд гол урган эди.
"Хўш, бу Кукурелья – кулгили йигит. Ўтган мавсумда у мендан футболка сўраган эди, бу ёзда эса мен ҳақимда қўшиқ куйлади", — деди норвегиялик футболчи ўйиндан сўнг.