"Лестер" ҳужумчиси Жейми Варди АПЛ 1-туридан ўрин олган "Тоттенхэм"га қарши ўйиндан сўнг (1:1) ўз фикрларини билдирди.
"Ёш шунчаки рақам эканлигига ишонаман. Оёғим ва ўзимни яхши ҳис қилсам, ўйнайман. Бизда эса яхши кунда ҳар қандай одамни қийнашга мажбур қиладиган жамоа бор”, - дея Вардининг сўзларини келтиради BBC Sport.
Англия чемпионатининг навбатдаги турида “Лестер” Лондоннинг “Фулхэм” жамоаси билан баҳс олиб боради.