«Барселона» ярим ҳимоячиси Илкай Гюндоган фаолиятини Европада давом эттиришни режалаштирмоқда.
«Кўк-анорранглилар» немис футболчиси билан хайрлашишга тайёр ва у унинг кетиши ғоясини қўллаб-қувватламоқда. Гюндоганга Саудия Арабистонининг номи ошкор этилмаган клуби қизиқиш билдирмоқда ва «Барселона» бундай келишувга эришишдан хурсанд бўларди, аммо ярим ҳимоячининг ўзи Европани тарк этишни умуман истамаяпти, дея хабар беради журналист Лоу Мартин. «Манчестер Сити»нинг собиқ сардори Европанинг топ чемпионатларидан бирида ўйнашни давом эттирмоқчи.
Баъзи маълумотларга кўра, Илкай Гюндоган «Барселона» уни трансфер нархисиз қўйиб юборишга рози бўлса, «Манчестер Сити»га қайтиши мумкин.