Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Иван Бошкович: «Тактика борасида ухлаётганимизда ҳам ўйлайман»

Баҳо:
+ | -

Суперлига 14-турида «Сўғдиёна» жамоаси Фарғонада «Нефтчи» клуби меҳмони бўлди ва 3:0 ҳисобидаги йирик ғалабани қўлга киритди. Беллашувдан сўнг жамоа бош мураббийи Иван Бошкович матбуот анжуманида иштирок этди.

— Ўйлашимча, рақибга яхши тайёргарлик кўрдик. Биз майдоннинг ҳолатини ҳам ҳисобга олган эдик. Айниқса, иккинчи таймда. Бугун жанг бўлишини, иккинчи қават ва стадартларни ҳисобга олган эдик. Йигитларим барчасини уддалашди. Мени талабимдан ташқари, руҳий холатимиз ва сабр билан кутганимиз учун ҳақли ғалабага эришдик. Рақибга кейинги ўйинда ғалаба тилайман.

— Бошкович тунгги соат 2-3 ларда стадионда янги тактика устида бошқотириш учун айланиб юради деб эшиттим. Шу ростми?

— Барчаси сиз ўйлагандек эмас, аммо ҳақиқатга яқин. Биз деярли базадан чиқмай ишлаяпмиз. Бундай пайтда сайр қилиш учун майдон энг яқини. Тактика борасида ухлаётганимизда ҳам ўйлайман. Бундай савол берганингиз менга ёқди.

— «Нефтчи» билан кубокда ҳам, чемпионатда ҳам ўйнадингиз. Ўзгариш борми?

— Бу батамом икки хил учрашув бўлди. Бизда ҳам, уларда ҳам имконият бўлган эди. Бу сафар асосий кураш марказда кечди. Биз кўпроқ тўп назоратини рақибга бериб ҳаракат қилдик. Икки ўйинни солиштириб бўлмайди. Ҳар бир баҳснинг ўз сценарийси бор. Мавсум охирида ҳаммаси ўз ўрнига келади. Турнир жадвали ҳамма саволларга якуний жавобни беради.

— Бугун жуда кўп ёш футболчилар майдонда ҳаракат қилди?!

— Нафақат бу ўйин, бошқа баҳсларда ҳам бу холат кузатилади. Жамоада жисмоний чарчоқ йиғилиб қолгани учун кўпроқ ротацияга мурожаат этамиз. Шунчаки, ёшлар машғулотларда катталардан кўра яхшироқ ҳаракат қилмоқда. Мен ҳеч қачон иккисини ажратмаганман. Уларнинг формасига эътибор қиламиз. Ўтган баҳсда 6 та 21 ёшдан кичик футболчи билан ҳаракат қилган эдик. Бугун 5 та. Мен ёшга эътибор қилмайман. Ҳар бир беллашувга бир хил таркиб билан ҳаракат қилиб бўлмайди. Энг оптимал таркибни танлаш керак. Бу 11 футболчи билан жамоа доим энг кучлиси бўлиб қолмайди. Бошқа факторлар ёрдамида балансни ушлаб туриш керак.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 05:45, 21.08.2024.
Ўқилди: 1110 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4467]

"Реал" Моуриньо олдига кутилмаган талаб қўйди [4221]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2448]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2270]

Фабио Каннаваро 2026 йилги ЖЧнинг 5 та асосий фаворити қайси жамоалар эканини айтди [2004]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [1953]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1553]

ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун клубларга маблағ ажратади: Ўзбекистон клублари қанча ишлаб олиши мумкин? [1545]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1489]

«Реал» Вальвердени сотиб юбормоқчи: Уругвайлик юлдузнинг кетишига учта сабаб айтилди [1386]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик