Айни дамда клубисиз марказий ҳимоячи Матс Хуммельс Испаниядан таклиф олди.
Дортмунднинг "Боруссия" клуби собиқ футболчиси ўтган ой бошидан эркин агент мақомига эга эди. Немис марказий ҳимоячисига Европанинг кўплаб клублари қизиқиш билдиришган, аммо 35 ёшли фахрий ҳали ҳам келажаги ҳақида бир қарорга келмаган. Transfermarkt нашрининг Noticias de Gipuzkoaга таяниб хабар беришича, Хуммельсни "Реал Сосьедад" қўлга киритишга қизиқмоқда. Клубнинг ниятлари қанчалик жиддий эканлиги номаълум.
Сўнгги ҳафталарда Матс Хуммельсга асосий даъвогарлар Италиянинг "Болонья"си ва Англиянинг "Брайтон" клублари бўлишди.