Кириш Регистрация

Мареска "Челси" футболчиларининг ярмини кўрмаслигини айтди

Баҳо:
+ | -2

Ҳозирда "Челси"да 40 дан ортиқ футболчи билан шартнома тузилган. Лондон жамоаси бош мураббийи Энцо Мареска бу борада фикр билдирди.

“Мен 42 нафар футболчи билан ишламайман. Мен 21 нафар футболчи билан ишлайман. Қолган 15-20 нафар футболчи алоҳида шуғулланади, уларни кўрмаяпман. Бу ташқаридан кўринадиган даражада тартибсизлик эмас. Мутлақо йўқ. Кимдир хоҳласа 20 йиллик шартномага ҳам эга бўлиши мумкин, бу менинг мавзуим эмас. Менга фарқи йўқ", - дея Мареска сўзларини келтиради журналист Фабрицио Романо.

“Челси” навбатдаги ўйинини 22 август, пайшанба куни ўз майдонида Конференциялар лигаси доирасида “Серветте”га қарши ўтказади. Ўйин Тошкент вақти билан 00:00да бошланади.

Киритилди: 17:36, 21.08.2024.
Ўқилди: 1763 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.