"Аталанта" ҳужумчиси Адемола Лукманга топ-клублар қизиқиш билдирмоқда.
Яқинда оммавий ахборот воситаларида нигериялик футболчининг "ПСЖ"га ўтиш нияти ҳақида хабарлар пайдо бўлди, аммо ўшандан бери Лига 1 гиганти футболчи учун музокараларда ҳеч қандай муваффақиятга эриша олмади. Журналист Альфредо Педулланинг сўзларига кўра, "Арсенал" Лукманни мақсад қилган. "Канонирлар" 26 ёшли футболчи учун 50 миллион евро ва бонуслар беришга тайёр, шунингдек, шартномага ҳимоячи Якуб Кивер ҳам киритилиши мумкин.
“Ливерпуль” ҳам Адемолага даъвогарлар қаторида. "Аталанта" форвардни сотишдан 65-70 миллион евро ишлаб олишни кутмоқда, аммо барибир уни сақлаб қолишга умид қилмоқда.