"Бавария" директорлар кенгаши аъзоси Карл-Хайнц Румменигге Мануэль Нойернинг Германия терма жамоасидан кетишига изоҳ берди. "Бавария" дарвозабони Германия терма жамоасида 14 йил ўйнаганидан сўнг халқаро фаолиятини якунлашга қарор қилди.
"Нойер Германия терма жамоасидаги ёрқин фаолияти туфайли аллақачон тарихга кирди. Менимча, у барча даврларнинг энг буюк немис дарвозабони. У дарвозабонлар ўйинини ўзгартирди, янги босқичга олиб чиқди, янги стандартларни белгилаб олди. Унга бутун дунё дарвозабонлари тақлид қилишди.
2011 йилда Мануэлнинг трансфери "Бавария" тарихидаги энг яхши трансферлардан бири ҳисобланади. Вазиятга Нойернинг ўзи нуқтаи назаридан қарасангиз, унинг термадаги фаолиятини якунлаши тўғри қарор. Энди у бор эътиборини “Бавария”га қарата олади ва янги мавсум аввалгисидан кўра муваффақиятли бўлиши учун ҳамма нарсани қилади”, — дея Румменигге сўзларини келтиради журналист Максимилиан Кох.