Кеча Саудия чемпионати илк тури доирасида «Ан-Наср» - «Ар-Раэд» учрашуви бўлиб ўтди. Баҳсда 1:1 ҳисоби қайд этилди.
Ўйин давомида меҳмон жамоа мухлислари бир неча бор Лионель Мессининг исмини айтиб ҳайқиришди. Бу табиийки Криштиану Роналдуга ёқмади.
Ўйин давомида Роналду рақиб дарвозасини ишғол қилди, сўнг у «Раэд» мухлисларига қараб: «Қаердасиз, мен сизни эшитмаяпман», - деди.
Ҳакам ўша вазиятни кўриб чиқди ва голни офсайд туфайли бекор қилди. Меҳмон мухлислари яна ўша вазиятдан сўнг Мессига аталган ҳайқириқларини давом эттирди.
Эслатиб ўтамиз, 39 ёшли португалиялик футболчи ўйинда бекор қилинган голидан ташқари яна битта гол урди.