"Барселона" ва "Манчестер Сити"нинг собиқ дарвозабони Клаудио Браво клублар ўртасидаги фарқни тушунтириб берди.
Чилилик футболчи 2014 йилдан 2016 йилгача каталонияликлар сафида ўйнаган ва кейинги тўрт йил давомида "шаҳарликлар" шарафини ҳимоя қилган.
“Мен ҳар доим айтганман, “Барселона” кичик клубдек ишлайди. "Барселона"нинг глобал миқёсдаги буюклиги шунчаки улкан, лекин ички кўлами, аксинча, кичик. Сиз доимо бир хил юзларни кўрасиз: бир хил ўйинчилар, бир хил ходимлар, уч ёки тўртта қўриқчи, ошпаз - ва бўлди.
Агар "Манчестер Сити"нинг ички тузилиши ҳақида гапирадиган бўлсак, бу ақл бовар қилмайди. Бу чексиз ресурслар. Клуб ўйинчилар ҳеч нарсага муҳтож бўлмасликлари ва энг яхши тарзда ривожланиши учун кадрларни камайтирмайди. У ерда энг яхши физиотерапевтлар, энг яхши фитнес-тренерлар ишлайди - ва фақат битта эмас, икки ёки учта. Тиббий зонада бешта, икки ёки учта шифокор ва йигирмата носилка бор”, — дея Браво сўзларини келтирган Испания ОАВ.