Дортмунднинг “Боруссия” клуби собиқ ҳимоячиси Матс Хуммельс фаолиятини Испаниянинг “Реал Сосьедад” клубида давом эттириши мумкин.
Бу ҳақда Relevo хабар бермоқда. Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг ёзида 35 ёшли Хуммельс Дортмунд клубини эркин агент сифатида тарк этган эди.
Олдинроқ, тажрибали немис учун "Мальорка" ва Англиянинг "Брайтон" клублари ҳам даъвогарлик қилаётгани ҳақида хабар берилганди.