Жон Оби Микел Николас Жексоннинг танқидга муносабатини изоҳлади.
"Челси"нинг собиқ ярим ҳимоячиси аввалроқ клубга тўпни дарвозага тепадиган ҳужумчи кераклигини айтган эди. "Кўклар" форварди "Вулверхэмптон"га гол урганидан сўнг, нигериялик собиқ футболчини "бемаъни гаплар" гапирмасликка чақирди.
"Мен уни ёмон футболчи деб айтмадим. Мен шунчаки айтмоқчиманки, унинг якуний маҳорати ҳали юқори даражада эмас. У ёш йигит ва мен ҳозиргина уни яхшилашга ёрдам берадиган тажрибали шерик кераклигини айтдим.
Биз ҳаммамиз уни ҳар ҳафта борлигини кўрмоқдамиз. Шундай экан, африкалик укам, ўзи айтганидек, энг зўр ҳужумчилардан бири африкалик Дидье Дрогба ўйнаган, Кот-д’Ивуарлик Дидье Дрогба ўйнаган катта клуб – "Челси" билан Премьер-лигада муваффақият қозонишини истардим.
Агар Никола яхши ўйнаса, мен уни мақтайман. Агар у кучлироқ бўлиши мумкин бўлган нарса ҳақида айтадиган гапим бўлса, мен буни аниқ айтаман. Агар у ҳар ҳафта гол урса ва менга жим бўлишни айтса, мен буни қабул қиламан. Нима демоқчи эканлигимни биляпсиз а?" - деди Оби Микел ўзининг подкастида.