Кириш Регистрация
10/02 21:00 Трактор 0-2 Ас-Садд
10/02 23:15 Ал-Иттиҳод 7-0 Ал-Ғарафа

"Бавария" афсонаси: "Ким Мин Чжэ клуб даражасидаги футболчи эмас"

Баҳо:
+ | -

Афсонавий Лотар Маттеус фаолиятидаги асосий клуби "Бавария"дан хавотирда - унинг фикрича, клуб ҳимояси заиф. Унга, айниқса, бир йил аввал “Наполи”дан сотиб олинган кореялик ҳимоячи Ким Мин Чжэ ёқмайди – унинг савияси Германиянинг энг номдор клубининг юқори талабларига жавоб бермайди, деб ҳисоблайди.

"Мен Кимни ҳақорат қилишни хоҳламайман, лекин у "Бавария" даражасида эмас, етарлича тез ва ишончли эмас. Мен уни бошидан ёқтирмаганман. Тўпни кўп ўтказиб юборади. Бу “Бавария”нинг даражаси эмас. Ростини айтсам, у "Наполи"да яхшироқ кўринарди", - дея Маттеуснинг сўзларини келтиради Sky Sport DE.

Киритилди: 05:12, 27.08.2024.
Ўқилди: 1516 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.