Кириш Регистрация
29/09 00:00 Осасуна 4-2 Барселона
29/09 15:30 Торино 2-3 Лацио
29/09 17:00 Сельта 1-1 Жирона
29/09 17:30 Бразилия 3-1 Марокаш
29/09 18:00 Рома 2-1 Венеция
29/09 18:00 Комо 3-2 Верона
29/09 18:00 Ипсвич 2-2 Астон Вилла
29/09 19:15 Атлетик Бильбао 1-1 Севилья
29/09 20:00 Украина 9-4 Венесуэла
29/09 20:30 Ман. Юнайтед 0-3 Тоттенхэм
29/09 21:00 Эмполи 0-0 Фиорентина
29/09 21:30 Бетис 1-0 Эспаньол
29/09 23:45 Наполи 2-0 Монца
30/09 00:00 Атлетико 1-1 Реал Мадрид
30/09 17:30 Франция - Парагвай
30/09 20:00 Қозоғистон - Аргентина
30/09 23:45 Парма - Кальяри
01/10 00:00 Вильярреал - Лас-Пальмас
01/10 00:00 Борнмут - Саутгемптон

«Манчестер Юнайтед» ва унинг мухлисларига бағишланади

Баҳо:
+5 | -

Оиламизда акам, мен, учта укам ва ўғлим билан ҳаммамиз футболга қизиқамиз. Агарда ота-онамизнинг ўйида бирга йиғилиб қолсак, албатта Европа футболи ҳақида ўзига хос баҳс авжига олиб кетади. Ҳар қайсисимизнинг ўзимиз танлаган жамоаларимиз бор. Акамиз Англия футболининг ва «Манчестер Юнайтед»нинг ашаддий мухлиси. Мана шу акамизнинг ҳурмати учун бугун мен Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клубининг юбилей — 20-чемпионлиги муносабати билан ва бугун клубнинг ташкил топган кунига бағишлаб озгина мақола ёзишга қарор қилдим. Юртимизда «Манчестер Юнайтед» жамоасининг мухлислари кўплаб топилади, деб ўйлайман.

Англия премьер-лигасининг 34-турида «Манчестер Юнайтед» жамоаси ўз майдонида «Астон Вилла»ни қабул қилиб Робин ван Персининг учта голи эвазига ғалаба қозонган эди. Бу ғалабадан кейин «Манчестер Юнайтед» клуби муддатидан олдин 20-чемпионлик масаласини ҳал қилган эди.

«Манчестер Юнайтед» клубининг юбилей чемпионлигини қўлга киритиши муносабати билан ва бугун, 26 апрель «Манчестер Юнайтед» клубининг ташкил этилган куни муносабати билан ушбу клуб ҳақида батафсил маълумот беришни лозим топдим.

Клуб номи: "Манчестер Юнайтед" (Manchester United Football Club)
Лақаби: "Red Devils" ("Қизил иблислар")
Ташкил этилган вақти: 1878 йил «Ньютон Хит» (Newton Heath LYR F. C. ) номи билан ташкил этилган бўлсада, кейинчалик, аниқроғи 1902 йилдан бошлаб клуб номи «Манчестер Юнайтед» деб ўзгартилган.
Стадион номи: «Олд Траффорд» (1910 йилда очилган)
Стадион ўлчами: 106 x 69 м
Стадион сиғими: 75 811 томошабин
Клуб хўжайини: Малкольм Глейзер
Бош мураббий: сэр Алекс Фергюсон (1986 йил 6 ноябрдан буён)
Клуб сардори:  Неманья Видич

Энг аввало Англияда эришган ютуқлари ҳақида батафсил маълумот бериб ўтаман.
«Манчестер Юнайтед» клуби Англия чемпионлигин қўлга киритиш бўйича яққол рекордчи саналади. Уларнинг ҳисобида 20 чемпионлик бор.

Англия биринчи дивизони (1992 йилгача) чемпиони:
1907/08, 1910/11, 1951/52, 1955/56, 1956/57, 1964/65, 1966/67.
Англия премьер-лигаси (1992 йилдан бошлаб) чемпиони:
1992/93, 1993/94, 1995/96, 1996/97, 1998/99, 1999/00, 2000/01, 2002/03, 2006/07, 2007/08, 2008/09, 2010/11, 2012/2013.
Англия кубоги соҳиби: 11 марта.
1909, 1948, 1963, 1977, 1983, 1985, 1990, 1994, 1996, 1999, 2004
Англия лигаси кубоги соҳиби: 4 марта.
1992, 2006, 2009, 2010
Англия Суперкубок соҳиби: 19 марта.
1908, 1911, 1952, 1956, 1957, 1965, 1967, 1977, 1983, 1990, 1993, 1994, 1996, 1997, 2003, 2007, 2008, 2010, 2011.

1986 йил 6 ноябрда жамоага Алекс Фергюсон бош мураббий этиб тайинланган ва ҳозирги кунгача жамоани бошқариб келмоқда. «Манчестер Юнайтед» жамоаси жорий йилги чемпионликни қўшиб ҳисоблаганда 20 марта Англия чемпионлигини қўлга киритди.

Энди эса «Манчестер Юнайтед» клубининг халқаро майдонларида эришган ютуқларига тўхталиб ўтаман.

«Манчестер Юнайтед» клуби нафақат Англияда, балки жаҳондаги энг кучли ва энг бой клублардан бири ҳисобланади. Унинг мухлислари бутун дунё бўйлаб топилади.

1968 йилги Европа чемпионлар кубоги финалида Португалиянинг «Бенфика» жамоасини йирик 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб, Англия футбол тарихидаги Европа чемпионлар кубогини қўлга киритган энг биринчи жамоага айланади.

1999 йилги Европа чемпионлар лигаси финалини барча футбол мухлислари эслашса керак. Ўшанда «Манчестер Юнайтед» жамоаси финалда Мюнхеннинг «Бавария» жамоаси билан ўтган драматик учрашувнинг сўнги дақиқаларигача 0:1 ҳисобида ортда бораётиб, якунда Сулшер ва Шерингемнинг голлари эвазига 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, ЕЧЛ Кубогини Англияга олиб кетади.

Шу ғалаба туфайли Буюк Британия қироличаси томонидан клуб бош мурабийи Алекс Фергюсонга Сэр унвони берилган.

2008 йили Москванинг «Лужники» стадионида бўлиб ўтган ЕЧЛ финалида «Манчестер Юнайтед» жамоаси «Челси» жамоаси билан куч синашиб, асосий ва қўшимча таймларда дуранг ўйнаб, ўйиндан кейинги пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, ЕЧЛ Кубогини учинчи бор ўз музейига олиб кетади.

ЕЧЛ финалчиси: 2 марта — 2009, 2011
УЕФА кубок эгалари кубоги соҳиби: 1—1991
УЕФА Суперкубоги соҳиби: 1—1991
Қитъалараро кубок соҳиби: 1— 1999
Клублар ўртасида жаҳон чемпиони: 1— 2008

«Манчестер Юнайтед» жамоасининг муддатидан аввал қўлга киритган 20-чемпионлиги билан юртимиздаги «Манчестер Юнайтед» жамоаси мухлисларини ва акамизни шахсан ўзим ва оиламиз номидан табриклайман.

Футбол ҳар доим ҳамроҳимиз бўлсин.

Абдумажид Қодиров

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 09:45, 26.04.2013.
Ўқилди: 8666 марта.
Фикрлар: 45 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.